O‘zLiDeP пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишда мажбурий меҳнатни бартараф этишга ҳаракат қилади

26.09.2018, 10:19

O‘zLiDeP пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишда мажбурий меҳнатни бартараф этишга ҳаракат қилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Оққўрғон тумани “Гулистон” МФЙ “Дилшод Йўлдошев” фермер хўжалиги дала шийпонида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда БМТ таркибига кирувчи ХМТ (МОТ)нинг “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги” 105-Конвенцияси мазмун- моҳиятини етказишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган партия депутатлик гуруҳи аъзолари партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори миришкор фермерларни ишга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартиргани шубҳасиз. Зеро, пахта харид нархлари ўтган йиллардагига нисбатан қарийб икки баробарга оширилиши, фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларини тўлаш муддати ҳисобланган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилган ҳолда 3 йил муддатга узайтирилиши иқтисодий манфаатдорликни янада оширади.

Эътиборлиси, теримчилар билан пахта майдонининг ўзида кунлик ҳисоб-китоб қилиниши, теримчилар учун янада қулайлик яратди.

Бу йилги пахта терими фақатгина ихтиёрий тарзда амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали ташкиллаштирилади. Кўнгилли сифатида мурожаат қилган фуқаролар транспорт хизматлари, ётоқ жой ҳамда тушлик билан бепул таъминланади.

Бу йилги пахта мавсумида аҳоли кам бўлган ҳудудлар учун алоҳида тартиб белгиланди. Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларининг барча туманларида, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон ва Касби, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда – 950 сўм, иккинчи теримда – 1150 сўм ва учинчи теримда – 1300 сўм, бошқа ҳудудларда эса 1 кг пахта учун биринчи теримда 650 сўм, иккинчи теримда 850 сўм ва учинчи теримда 1000 сўм тўланиши белгиланган.

– Бу йилги пахта терими мавсумида уюшмаган, вақтинча банд бўлмаган аҳолининг 80-100 нафарини бирлаштириб, отряд шаклида теримни ташкил этган фаол фуқаролар меҳнати муносиб рағбатлантирилади, – дейди Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юрисконсульти Фаридун Нафасов. – Пахта теримида ихтиёрий тарзда қатнашиш истагини билдирган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат томонидан ҳимоя қилинади ҳамда улар учун пахта мавсумида барча зарурий шароитлар яратиб берилади!

– Айни пайтда, деярли  барчамиз меҳнатчи, ёлланма ишчилармиз, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қоунучилик палатаси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раҳбари Мавлудахон Ходжаева. – Ўз маблағига ва бизнесига эга бўлган  одамлар ҳам  меҳнат ҳуқуқига дуч  келади ўзи ишга ёлланмаса ҳам, кимнидир ишга ёллайди. Аҳолининг аксарияти ёлланиб ишлар экан,  меҳнат қонунчилиги,  исталган мамлакат учун муҳим масаладир. Афсуски, мамлакатимизда халқаро меҳнат нормалари яқин-яқингача тилга олинмас эди. Тараққиётимизнинг янги босқичида барча йўналишларда бўлгани каби мазкур соҳада ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.

Таъкидлаш керак, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик мақсадида 2013 йилдан буён пахтачиликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат устидан халқаро ва миллий мониторинг олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилаётган изчил чоралар натижасида юртимизда болалар меҳнати тўла бартараф этилиб, мажбурий меҳнат хавфи йилдан-йилга камайиб бораётганини бутун дунё ҳамжамияти тан олмоқда.

Тадбирда 2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича партия олдида турган вазифалар ҳам кенг муҳокама этилди. 

O‘zLiDeP Тошкент  вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+