O‘zLiDeP депутатлари МИБ ва ИИБ ҳисоботидан қониқди

26.09.2018, 10:24

O‘zLiDeP депутатлари  МИБ ва ИИБ ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда МИБ туман бўлими бошлиғи ўринбосари Бобур Улашевнинг ҳисоботи тингланди.

Б.Улашев таъкидлашича, МИБ Сайхунобод туман бўлими иш юритувида 2017 йилдан 108 млрд 780 млн 900 минг сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб ўтган. Ҳисобот даврида 45 млрд 738 млн 700 минг сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бўлим иш юритувида жами 154 млрд 519 млн 60 минг сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд.

Шундан жами 95 млрд 446 млн 600 минг сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди.

Йиғилишда ИИБ ХПБ бошлиғи, майор Даврон Урмановнинг ҳам ҳисоботи эшитилди.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг ўтган етти ойи давомида туман ҳудудида жами содир этилган жиноятлар қарийб 37 фоизга камайган. Ҳозирги кунга қадар туман худудида жами 5 та йўл транспорт ходисаси содир этилган. Туман ҳудудидан ўтувчи транспорт  воситалари ҳаракатланувчи йўлларда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган режа асосида, фото ва видеорадарлар ўрнатилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, туман ҳудудидаги 4Р-25-йўлининг аҳоли яшаш пунктидан ўтувчи қисмида 26 марта рейдлар амалга оширилди. Ушбу рейдлар жараёнида 26 та йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шундан спиртли ичимлик истемол қилиб транспорт воситасини бошқарганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 131-моддасига асосан 32 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан партия туман Кенгаши раиси У.Ниязов, O‘zLiDeP депутатлари М.Мирзаханов, Ў.Суванова И.Супханов, Ў.Сангиров, С.Холиқулов, Х.Раҳимовларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мухриддин ИСМАТУЛЛАЕВ,

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят

 Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+