“Президентимиз қарори биз учун кенг имконият яратди”, дейишмоқда сурхондарёлик тадбиркорлар

26.09.2018, 10:27

“Президентимиз қарори биз учун кенг имконият яратди”, дейишмоқда сурхондарёлик тадбиркорлар

Ангор туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши юртбошимизнинг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакилларига  тушунтиришга бағишланган давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман Адлия бўлими ходимлари, тадбиркорлар, фермерлар, мутасадди идора ва ташкилот вакиллари иштирок этди.

– Қарорда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, бўш турган объектлар, ер участкалари ҳамда бошқа инфратузилмалардан самарали ва оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган, – дейди туман адлия бўлими мутахассиси Дилдора Йўлдошева. – Қарорга мувофиқ, ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссиялари ҳамда ҳудудий гуруҳлари ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ, ташкил этилган ҳудудий гуруҳларнинг вазифаси тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва уларнинг муаммоларини ўрганишдан иборат.

– Ушбу қарор тадбиркорлар учун катта имкониятлар эшигини очди, – дейди “The best-matress” МЧЖ раҳбари Акмал Қодиров. – Эндиликда биз бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ерлар тўғрисида маълумотга эга бўлиш билан бир қаторда, мазкур биноларни 10 кун ичида олишимиз ҳам мумкин. Бу эса фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлиб юрган мен каби тадбиркорлар учун айни муддао.

Турсунали АБДУЛЛАЕВ,

  O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+