O‘zLiDeP фаоллари Учтепа кичик саноат зонаси фаолиятини ўрганди

26.09.2018, 10:33

O‘zLiDeP фаоллари Учтепа кичик саноат зонаси фаолиятини ўрганди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ  аъзолари Учтепа кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди.  

Айтиш жоиз, мазкур кичик саноат зонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 октябрдаги 806-сонли қарорига асосан ташкил этилган. Объектнинг умумий ер майдони 5,1 гектарни ташкил этади.

Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари “NBF MED” ва селофан пакетлар ишлаб чиқарадиган “Art Dekor Group” МЧЖда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Ишчи-ходимлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, муаммо ва таклифларини ўрганди.

Кейинги манзил “ODIL ENGINEERING” МЧЖ бўлди. Бу ерда партия фаоллари корхона фаолиятини ўрганиш баробарида, юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди.

 Корхона раҳбарининг айтишича, корхонада саноат асбоб ускуналари ишлаб чиқарилади. Лекин маҳсулотнинг ҳар бир турига сертификат олиш керак экан. Бу эса ортиқча маблағ ва вақт дегани. Шу боис, тадбиркор ягона сертификат олишда ишчи гуруҳдан кўмак сўради.

Мазкур мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан тегишли ташкилотга сўров юборилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-09-27 09:34:16

Тадбиркорлардан келиб тушаётган муаммоларга ечим топиб, таклифларни инобатга олиш зарур


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-09-26 11:17:53

Ишчи гуруҳлар томонидан тадбиркорлар билан юзма-юз ўчрашувларнинг ташкил этилиши юртимизда фаолият юритаётган тадбиркорлани қинаётган муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+