Сайёр қабулда 10дан ортиқ муаммо муҳокама этилди

28.11.2017, 16:08

Сайёр қабулда 10дан ортиқ муаммо муҳокама этилди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Зафаробод туманида сайёр қабул ўтказди. Унда O`zLiDeP вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи ва партия депутатлик гуруҳи аъзолари, маҳалла раислари ҳамда Лолазор ва Узун ҚФЙ фаоллари иштирок этди. Сайёр қабул давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга оид масалалар бўйича мурожаат ҳамда таклифлар билдирилди. Хусусан, ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 10 та муаммо, таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича 1 тадан таклиф муҳокама этилди.

Зафаробод тумани, Узун ҚФЙ, Заминдор кўчасида яшовчи Қ.Омонов сайёр қабулда ўзини ва қишлоқ аҳолисини қийнаётган муаммо юзасидан шикоят қилди. У “Зафарободтумангаз” филиалидан газ балонини алмаштириш учун 10-15 кундан оввора бўлаётганини айтиб мазкур муаммога ечим топиш кераклигини таъкидлади. Фуқаронинг мазкур мурожаати юзасидан “Зафарободтумангаз” раҳбари Ё.Ўтамуродов қуйидагича жавоб қайтарди.  

– Туман аҳолисига суюлтирилган газ тасдиқланган режа-жадвал асосида етказиб берилмоқда, – дейди у. – Ҳар ойнинг 2-санасига қадар хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш режа-жадвали ҚФЙларига такдим этилади. Ушбу масала юзасидан 104 телефонига қўнғироқ қилиб ҳам аниқ маълумотга эга бўлиш мумкин. Ҳозирда Узун ҚФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларига 1 т. суюлтирилган газ етказиб берилди.

Лолазор ҚФЙ, Сайёд кўчасида яшовчи Ў.Мухаммадиева ҳам сайёр қабулда ўз муаммосига аечим топди. У оилавий шароити оғирлиги сабабли уйини кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам бериш юзасидан мурожаат қилган эди. Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Суюнов мутасадди идораларга депутатлик сўрови юборилишини айтиб ўтди.  

Шунингдек, сайёр қабулда Лолазор ҚФЙда яшовчи М.Ҳайитова астма бронхид касаллиги билан оғриши сабабли туман тиббиёт бирлашмасида ётиб даволаниши юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Ушбу мурожаат Зафаробод туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Х.Абдураимов томонидан назоратга олиниб, туман тиббиёт бирлашмасининг терапия бўлимида 10 кун даволаниб чиқишида шароит яратиб берилиши ҳамда барча муолажалар учун керакли дори-дармонлар тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан ишлатилишини таъкидлаб ўтди.

А.ЯКУБОВ

             O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг

жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    1677
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Meliqulov Ulugbek Farhodvich2020-02-11 22:50:03

O'zbekiston. Bosh. Vazirl.Abdulla.Aripov.Qabuliga.kirishim.uchunyordam.berishingizni.iltimos.qilaman.men.1.сон.NKMK.boshqarmas.1.con.GiMiZi.ishimdi.uzgatirshin.3.yil.danbir.qatnayman.men.Meliqulov.Ulugbek.Ota-Onam.vafot.etga.2.nafar . bor. qarovchiman. Iltimos. yordam. Bering. 942571718


Meliqulov Ulugbek Farhodvich2020-02-11 22:46:26

O'zbekiston. Bosh. Vazirl.Abdulla.Aripov.Qabuliga.kirishim.uchunyordam.berishingizni.iltimos.qilaman.men.1.сон.NKMK.boshqarmas.1.con.GiMiZi.ishimdi.uzgatirshin.3.yil.danbir.qatnayman.men.Meliqulov.Ulugbek.Ota-Onam.vafot.etga.2.nafar . bor. qarovchiman. Iltimos. yordam. Bering. 942571718


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+