O‘zLiDeP энг яхши теримчиларни рағбатлантирди

27.09.2018, 09:59

O‘zLiDeP энг яхши теримчиларни рағбатлантирди

“Ҳеч бир чаноқ нес-нобуд бўлмасин!” шиори бугун андижонликлар қалбида чўғ бўлиб ёнмоқда. Айниқса, ушбу шиор остида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан тарғибот-ташвиқот гуруҳининг ташкил этилгани фермерларга янада кўтаринкилик бағишламоқда.

Биринчи теримнинг илк илғорлари партиямиз фаоллари эканлиги кишини хурсанд қилади. Жумладан, Булоқбоши тумани Сарбонтепа массивида жойлашган “Сарбонтепа Фахри” ва Қўрғонтепа туманидаги “Шамшод Чашмаси” фермер хўжалиги туманда давлат режасини ортиғи билан бажаргани фикримизнинг яққол  тасдиғидир.

O‘zLiDeP мутасаддиларидан иборат тарғибот гуруҳи мазкур фермер хўжаликлари пахта майдонларида бўлиб, мавсумда илғорлиги, ғайрати билан бошқа теримчиларга ибрат бўлган меҳнаткашларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар тақдим этди.

– Шу кунга қадар ишсиз эдим, – дейди “Шамшод Чашмаси” фермер хўжалиги теримчиси Дунё Исмоилова. – Ҳозир ҳар куни 100 килограммдан зиёд пахта териб, ўз вақтида кунлик терим пулларини оляпмиз. Оиламга даромад олиб кирганимдан хурсандман. Бизнинг меҳнатларимизни рағбатлантирган партия фаолларидан миннатдормиз.

 Шуҳратбек БОЗАРОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ҳузуридаги

сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1131
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+