Миллатлараро тотувлик – тинчлик гарови

27.09.2018, 10:04

Миллатлараро тотувлик – тинчлик гарови

O‘zLiDeP Косонсой туман Кенгаши “Миллатлараро тотувлик ва диний – бағрикенглик тинчлик гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Унда O‘zLiDeP вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда журналистлар иштирок этди. 

– Наманган вилоятида ҳам 10 га яқин миллат вакиллари иноқликда яшаб келишмоқда, – дейди O‘zLiDeP Косонсой туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Исмоилов. – Масалан, бизнинг туманимизда ҳам ўзбек, тожик ва қирғиз халқлари истиқомат қилишади. Шу боис партиямиз ўтказаётган ҳар бир тадбирда миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз.   

Тадбирда Ўзбекистонда ташқи сиёсат соҳасида хорижий давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида сезиларли натижаларга эришилаётгани таъкидланиб, “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё – бош устувор йўналиш” тамойили ҳаётга татбиқ этилаётгани ҳақида сўз юритилди.

 А.Раҳманов,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+