O‘zLiDeP қорақалпоғистонлик лидерларга аудиторияни бошқаришни ўргатди

27.09.2018, 10:17

O‘zLiDeP қорақалпоғистонлик лидерларга аудиторияни бошқаришни ўргатди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Лидерларнинг билим ва кўникмаларини ошириш” мавзуида семинар ўтказди.

Семинарда ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгини янада ошириш, уларда маънавий нутқ маданияти ва лидерлик қобилиятини шакллантиришда нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.       

– Юртимизда ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барча шароитлар яратилган, – дейди Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси С.Жақсимов. – Фақат энди ёшларимиз бундай имкониятлардан самарали фойдаланиши керак. Бу каби семинарлар эса уларни сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш баробарида нутқ маданияти ва лидерлик қобилиятини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

Семинарда шунингдек, иштирокчиларга “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Қ.УРОЗБАЕВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси

Кенгаши партия фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+