Қўнғиротда сафдошларимиз сони 50 нафарга кўпайди

27.09.2018, 10:25

Қўнғиротда сафдошларимиз сони 50 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши “Аёллар қаноти” “Аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги иштирокини фаоллаштириш” мавзусида “Элобод” шаҳарча фуқаролар йиғинида учрашув ташкил этди.

– Айни пайтда туман бўйича 1 минг 727 нафар маслакдошларимиз 57 нафар қуйи бўғинга бирлашиб, фаолият олиб бормоқда, – деди O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши аппарат раҳбари Г.Иембергенова. – Электоратимиз тадбиркор ва фермерлар бўлгани учун ҳам аксарият аъзоларимиз тадбиркор ва фермерларни ташкил этади. Аъзоларимиз сафини янада кенгайтириш мақсадида жойларда тадбиркор ва фермерлар билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этяпмиз.

Тадбирда хотин-қизларимизни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш  мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти кенг муҳокама этилди.  

Учрашув якунида 50 нафар қўнғиротлик хотин-қизларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Асем Сиримбетова

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1751
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+