O‘zLiDeP депутати ёшлар билан учрашди

27.09.2018, 10:32

O‘zLiDeP депутати ёшлар билан  учрашди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг тағиботига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Толиббой Эшмонов йиғилганларга мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берди.

– Мазкур ҳужжат ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир, – дейди Т.Эшмонов. – Шу билан бирга, ушбу қонун аввалгисидан ўзининг мазмун-моҳияти, ҳажми, моддаларнинг номи билан фарқ қилади.  

–Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда ёшларга бўлган эътиборнинг юксак намунаси деб биламиз, – дейди Самарқанд вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиб инспектори Санжар Юсупов. – Бугунги тадбир ушбу ҳужжат ҳақидаги билим ва кўникмаларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбирда “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дустурларининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам атрофлича тушунчалар берилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    114
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артков Каттақўрғон шахар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари2018-09-27 15:27:33

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши мамлакатимизда ёшларга бўлган эътиборнинг юксак намунасидир. Хужжат ҳақидаги билим ва кўникмаларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+