Самарқандда “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” танловининг тақдимоти ўтказилди

27.09.2018, 10:35

Самарқандда “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” танловининг тақдимоти ўтказилди

O‘zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” танловининг тақдимоти ўтказилди.

Унда вилоятдаги матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, ёзувчилар, тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аппарат раҳбари И.Ботиров иштирокчиларга танловни ўтказиш тартиби ва муддатлари ҳақида батафсил маълумот берди.

–Мазкур танлов нафақат бадиий адабиёт ва публицистикада балки  телеобразлар орқали фаол тадбиркор қиёфасидаги замонамиз қаҳрамони образини яратиш, мамлакатимиз ижодкорларини ушбу муҳим ишга рағбатлантириш мақсадида ташкил қилинди, – дейди И.Ботиров. – Шу маънода, танлов Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, замонавий ва фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга хизмат қилади.

Тадбирда сўзга чиққан журналистлар танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилишига ишонч билдирди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1116
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-27 22:28:43

Танловнинг ўтказилиши мамлакатимизда тадбиркорлар сафининг яна кенгайиши, партиямизнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги ошишига хизмат қилади.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари2018-09-27 15:20:15

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, ёзувчилар, тадбиркор ва фермерлар иштирокидаги тадбир, фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+