O‘zLiDeP фаоллари “Ташаббус - 2018” танловининг Пахтачи туман босқичи ғолиби бўлди

27.09.2018, 10:38

O‘zLiDeP фаоллари “Ташаббус - 2018”  танловининг Пахтачи туман босқичи ғолиби бўлди

“Ташаббус – 2018” кўрик-танловининг Пахтачи туман босқичи ўтказилди.

Танловда 48 нафарга яқин ҳунарманд ва тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмасини намойиш этди.  Кўргазма давомида иштирокчилар ҳакамларга ишлаб чиқарган маҳсулотлари, тадбиркорлик фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, O‘zLiDeP фаоли, “Обод Нур” фермер хўжалиги раиси Дилоро Пармонова 1-ўрин, партия Пахтачи туман Кенгаши “Ёш либераллар” клубининг фаол аъзоси Абдулла Элмонов эса 2-ўринга лойиқ деб топилди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.   

                                                                                  У.ХАМИРАЕВ,

                                                                           O‘zLiDeP Пахтачи туман

 Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-09-27 15:27:10

Партиядошларимизнинг ютуклари билан табриклаймиз. Ташаббус курик танлови тадбиркорларнинг хакикий мехнатларини яритишда, уларни янада изланишга, янгиликка интилувчанглигини оширади. Хаммага яна бир бор юткулар муборак!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+