Ўзбекистон Президенти тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди (+фото)

27.09.2018, 14:51

Ўзбекистон Президенти тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди (+фото)

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Турсунзода туманидаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюрди. 

Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. Бугунги кунда хўжалик узумзори 500 гектарга етган. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақамизга таралган. 

Президентимиз узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирди. Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совға қилди. 

Давлатимиз раҳбари шу тумандаги «Ватан» деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    5622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-27 15:32:17

Мана буни узим деса булади ! Рахмат! Бу узимларни етиштиришда дехконларимиз канчадан канча тер тукканлигини узлари билади. Хурматли Президентимиз йтиб утганидек Дехкон бой булса албатта халкимиз бой булади. Хорманг ва чарчаманг кадрдон дехконлар! Экки давлат орасидаги тажриба олмашиш бу дустлик риштасини янада мустахкамлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+