Вобкентда O‘zLiDeP аъзолари сони 50 нафарга кўпайди

27.09.2018, 17:17

Вобкентда O‘zLiDeP аъзолари сони 50 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Вобкент туман Кенгаши Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан ҳамкорликда “Соғлом авлод тарбиясида миллатлараро тотувликнинг ўрни” мавзусида тадбир ташкил этди.

– Туманимизда асосан, ўзбек, рус, тотар ва тожик миллатига мансуб фуқоролар истиқомат қилади, – дейди O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши аппарат раҳбари Бозор Одилов. – Улар ўртасида соғлом мухитни шакллантириш ва муаммоларини партиявий воситалар кўмагида бартараф этиш – бугунги тадбиримизнинг бош мақсадидир.  

Тадбирда аҳолининг муаммоларни аниқланиб, фуқароларга партиянинг қуйи даражадаги депутатлари амалга ошираётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Тадбир якунида 50 нафарга яқин иштирокчилар партия сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1899
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+