O‘zLiDeP аралашувидан сўнг, “G’allaorol impeks”га ёнғоқ экиш учун ер ажратилди

27.09.2018, 17:22

O‘zLiDeP аралашувидан сўнг, “G’allaorol impeks”га ёнғоқ экиш учун ер ажратилди

Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспортни ошириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида экспорт режасини бажаришдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича асосий йўналиш ва вазифаларни белгилаб берган эди.

Йиғилишдаги вазифалардан келиб чиқиб, Жиззах вилоятида экспортни ошириш ва импортни қисқартириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Экспортёр корхоналар сонини кўпайтириш, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни ўзлаштириш, замонавий кластер ва логистика марказларини ташкил этиш, экспорт қилувчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатишни кучайтириш каби ишлар шулар жумласидандир.

– Ушбу жараёнда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда, – дейди партия вилоят Кенгаши ходими Алишер Фозилов. – Масалан, партия аралашувидан сўнг, “G’allaorol impeks” МЧЖга Ғаллаорол туман ҳокимлиги томонидан ёнғоқ кўчатини экиш учун ер майдони ажратиш масаласи ижобий ҳал қилинди. Ковул ўсимлигини экспорт қилиш истагини билдирган 14 та экспортёр корхоналарга “Экология ва атроф муҳитни сақлаш” қўмитасидан квоталар олиб берилди. Натижада мазкур корхонлар томонидан 30 июль ҳолатига 4.4 миллион АҚШ доллари миқдорида ковул экспорти амалга оширилди. Ушбу кўрсатгич 10 миллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда

Экспортёрлар учун яратилаётган шароит ва берилаётган имтиёзлар натижасида экспортёр корхонлар сони 72 тадан 116 тага кўпайди. Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи мобайнида газ плитаси, биокармит, асал маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, товарлар номенклатураси кенгайди. Таҳлилларга кўра, Жиззах вилояти экспортёрлари томонидан жами 46,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон, Тожикистон, Туркия, Афғонистон, Покистон, Веьтнам, Россия, Озарбайжон ва Хитой давлатлари сотилган ва давлат ғазнасига 19 миллион АҚШ доллари миқдоридаги валюта келиб тушган.

Саида Умаралиева,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1650
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+