O‘zLiDeP раҳбари: теримчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида бериш – меҳнат унумдорлигини оширади

27.09.2018, 18:10

O‘zLiDeP раҳбари: теримчиларнинг иш ҳақини  ўз вақтида бериш – меҳнат унумдорлигини оширади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов Сирдарё туманидаги “Хасан Чилтонов” фермер хўжалигига ташриф буюрди.  

Ташриф чоғида O‘zLiDeP раҳбари дастлаб фермер хўжалиги дала шийпонида туман фермерлари билан мулоқот ўтказди. 

Мулоқот давомида партия етакчиси А.Хаитов мамлакатимизда янги деҳқончилик тизимига мос, тупроқ унумдорлигини оширадиган ва экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлайдиган экиш тизимлари жорий этилаётгани, қишлоқ хўжалиги экинларини белгиланган меъёрлар асосида суғориш, озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, пахта йиғим-терим мавсумида аҳолининг мажбурий теримга жалб қилинишини олдини олиш, теримчиларни соғ-саломат бориб келишлари, уларнинг овқатланишларини таъминлаш ҳамда теримчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида бериш бўйича таклиф ва тавсиялар берди.

Ташриф якунида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, бу бўйича хориж тажрибасини ўрганиш бўйича таклиф-мулоҳазалари билдирилди.

Э.ЖЎРАЕВ,

 O’zLiDeP Сирдарё вилоят

                                                                                 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2034
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хуршид Рахмонов Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати,,O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, "КУбаро-Диёр" ф/х раиси2018-09-28 15:17:28

Халқимизнинг бойлиги бўлган олтинга тенг пахтамизни нес нобут қилмай териб олишда теримчиларга муносиб ҳақ тўлашимиз ҳамда уларни қўллаб-қуватлаб боришимиз уларнинг иш умундорлиги янада оширади бу менинг ўз тажрибамдан ўтган. Кунлик пахта терим пулларини ўз вақтида кунлик бериб борилса, самарали ва сифатли пахта теришларида хизмат қилади. Яна бир эътибор қаратса арзигулик тарафи шундаки, банк томонидан накд пуллари ўз вактида таъминланиб борилса, ўз ўзидан ихтиёрий теримчилар сони кўпайгандан кўпаяди. Вактинча ишсиз аҳоли вакиллари учун даромад олишларида катта имкон бўла олишига ишончим комилдир. Партиямизнинг самарали ва масъулиятли ишларида улкан зафарлар тилайман.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-09-28 09:11:28

O‘zLiDeP раҳбари: теримчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида бериш – меҳнат унумдорлигини оширади, бу хакикат. Ер билан тиллашадиган фермер хужаликлари тамонидан эрта бахордан килинган мехнатлари натижаси бу- накд пуллари уз вактида банк тамонидан таъминланиб борилса, уз узидан ихтиёрий теримчилар сони купаяди. Вактинча ичсиз лар учун даромад топишига имкон булади.


Н.Атаназаров Косон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухи рахбари2018-09-28 08:36:37

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Республикамиз туманларига ташрифидан кўзланган мақсад фермер хўжалигига амалий ёрдам бериш, мамлакатимизда янги деҳқончилик тизимига мос, тупроқ унумдорлигини оширадиган ва экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлайдиган экиш тизимлари жорий этилаётгани, қишлоқ хўжалиги экинларини белгиланган меъёрлар асосида суғориш, озиқлантириш, пахта йиғим-терим мавсумида аҳолининг мажбурий теримга жалб қилинишини олдини олиш, теримчиларни соғ-саломат бориб келишлари, уларнинг овқатланишларини таъминлаш ҳамда теримчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида бериш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб бормоқдалар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+