Томорқадан самарали фойдаланиш – фаровонлик асоси

28.11.2017, 17:30

Томорқадан самарали фойдаланиш – фаровонлик асоси

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Чироқчи туманида “Томорқадан самарали фойдаланиш – фаровонлик асосидир” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Долзарб мавзудаги мулоқот иштирокчилари томорқачиликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган миришкор деҳқонлар, меҳнатсевар ва омилкор хонадон соҳибларининг томорқачиликда эришган ютуқлари билан танишдилар. Улар иссиқхонада сабзавот ва цитрус мевалар етиштириш борасидаги амалий ишлари ва режалари ҳақида сўзлаб беришди. 

Анжуманда партия туман Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Элмуродов, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Момосулув Бердиқулова, илғор томорқачи Жўрахон Мўминов ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимизнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида батафсил фикр юритишди.  

– Томорқадан самарали фойдаланиш оилалар фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади, – деди партия вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Алибек Раҳматов. – Бугун вилоятимизда 420 мингга яқин томорқа хўжалиги мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ердан самарали фойдаланмоқда. Бу йўналишда “O`zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ҳам қўл келмоқда. Жорий йилнинг ўзида ана шу лойиҳа доирасида юздан ортиқ хонадонларда бўлиб кузги сабзавот экишда амалий ёрдам бердик.

Давра суҳбати якунида томорқачиликни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди.

                             O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2018
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+