Ичимлик суви билан боғлиқ масала нега дастурдан тушиб қолаверади? (ВИДЕО)

28.09.2018, 18:13

Ичимлик суви билан боғлиқ масала нега дастурдан тушиб қолаверади? (ВИДЕО)

Жиззах шаҳридаги Амир Темур маҳалласининг “Асаларичилар” кўчасида 85 та хонадон жойлашган. Маҳалла шаҳар таркибига кирсада, ҳудуднинг инфратузилмаси шаҳар даражасига мутлақо жавоб бермайди. Энг ачинарлиси, бу ерда бир неча йиллардан буён тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммо одамларни қийнаб келмоқда. Маҳалла аҳли тоғ этагида жойлашган булоқдан сув ташиб истеъмол қилади.

Тўғри, “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинган, жойларда босқичма-босқич бу каби муаммолар ҳал этиляпти, аммо “Асаларичилар” кўчасининг бу муаммоси мана бир неча йилдирки Давлат дастуридан тушиб қолаётганлиги учун аҳоли бу муддатда ҳам бизнинг кўчамиз режадан тушиб қолмасмикин, деган ҳавотирда.

Бу ҳам майли, аҳолини истеъмол қилинмаган сув учун пул тўлашга мажбур қилинганини нима деб тушуниш мумкин? Ҳа, жойларда шундай масалалар борки, эшитиб ёқа ушлайди киши.

Аҳоли мазкур муаммоларни ҳал этишда ёрдам сўраб депутатга мурожаат қилди.

Уларнинг мурожаатига ечим топиладими? Дастурдан тушиб қолаётган маҳалланинг муаммосига мутасаддилар қандай изоҳ берди?

Воқеалар ривожини қуйидаги видеода батафсил томоша қилишингиз мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1566
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зульфия2018-09-29 18:43:46

Та же самая истори в Намангане , в первом микрорайоне , дипутаты обратите и на нас свое внимание. Уже семь лет живем так , вода по часам. , только утром на два часа дают и вечером на два .Многоквартирных домах в микрорайоне живут около трех миллионах жителей. , это только в первом микрорайоне., столько народу мучаются.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+