Наманганда 2500 га яқин бинолар босқичма-босқич электрон аукционга қўйилади

28.09.2018, 18:23

Наманганда 2500 га яқин бинолар  босқичма-босқич электрон аукционга қўйилади

Бу ҳақда O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташкил этган давра суҳбатида маълум қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, бўш турган объектлар, ер участкалари ҳамда бошқа инфратузилмалардан самарали ва оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

– Эндиликда тадбикорлар автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аукционда ер ва бўш турган биноларни харид қилиши мумкин, – дейди  Наманган вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбари Муллахўжа Мутавалиев. – Ҳозирги кунда вилоят бўйича 475 та ер участкалари сотувга қўйилган. Шунингдек, вилоятда 2500 га яқин бўш турган бинолар аниқланиб, уларни ҳам босқичма-босқич аукцион савдоларига қўйиш режалаштирилган.

Тадбирда мазкур қарор тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашга хизмат қилиши таъкидланди.  

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

 

  • Кўрилди
    583
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+