O‘zLiDeP Пастдарғомда Президентимиз қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказди

28.09.2018, 18:49

O‘zLiDeP Пастдарғомда Президентимиз қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказди

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Президентимизнинг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Қайд этилганидек, ушбу қарорда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, бўш турган объектлар, ер участкалари ҳамда бошқа инфратузилмалардан самарали ва оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.

– Мазкур қарор бизнес юритиш учун қулай шарт-шароит яратиш ва мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди, – дейди Пастдарғом туман Адлия бўлими бошлиғи Шохрух Бахромов. – Чунки ҳужжатга мувофиқ, ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ва ҳудудий гуруҳлари ташкил этилди. Ушбу комиссия тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган қарорлар, давлат органлари ва ташкилотларига манзилли топшириқлар назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назоратни амалга оширади.

–Қарорда белгиланган устувор вазифалар тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишга бел боғлаган O‘zLiDeP зиммасига ҳам катта масъулият юклайди, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Қодир Шойимов. – Шу боис, тадбир давомида электоратимиз олдидаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш, комиссия ва ҳудудий гуруҳларлар ишига кўмаклашиш, фаол тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ вазифаларни  белгилаб олдик.

 Тадбир иштирокчиларига “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури тўғрисида кенг маълумот берилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1112
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+