O‘zLiDeP самарқандлик болажонлар учун хайрия тадбири ўтказди

28.09.2018, 18:51

O‘zLiDeP самарқандлик болажонлар  учун хайрия тадбири ўтказди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги 10-сон меҳрибонлик уйида “Ҳаётимиз гултожисан болажон” шиори остида хайрия тадбири ўтказди.

– Устозларга эҳтиром кўсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аппарат раҳбари И.Ботиров. – “Устоз отангдек улуғ” мақоли фикримизнинг ёрқин исботидир. Шу боисдан кейинги йилларда давлатимиз томонидан ўқитувчи ва мураббийларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тадбиркорлар томонидан болажонларга турли кийим-кечак ва бадиий китоблар совға қилиниб, улар учун байрам дастурхони ёзилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1155
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-29 20:45:38

Бу каби маънавий-хайрия тадбирларнинг ўтказилиши уксик ёш, мурғак қалбларда эртанги кунга ишонч, ҳаётга, инсонларга, жамиятга, ватанга нисбатан муҳаббат, садоқат, эҳтиром каби туйғуларини кучайтиради, партиямиз ғоялари ҳақидаги тасаввурларини шакллантиришида муҳим аҳамият касб этади.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгашининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари2018-09-29 08:39:24

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи меҳрибонлик уйида ўтказилган тадбир болажонларга бўлган эътибор, Устозларга эҳтиромдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+