Тўрткўлдa қиймати қарийб 2 миллиард сўмлик ёшлар меҳнат гузари қурилади

28.09.2018, 18:53

Тўрткўлдa қиймати қарийб 2 миллиард сўмлик ёшлар меҳнат гузари қурилади

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Тўрткўл туманидаги тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчи ёшлар учун “Тадбиркорлик – давр талаби” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда туманда фаолият олиб бораётган фаол тадбиркор ва фермерлар иштирок этиб, ўз фаолиятидаги ютуқлар ҳақида сўз юритишди. “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлашди.

– “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури асосида туманимиздаги “Ёнбошқалъа” ОФЙ ҳамда “Боғёп” МФЙда умумий қурилиш қиймати 2 миллиард 755 миллион сўмлик ёшлар меҳнат гузари комплекслари қурилиши белгиланган, – дейди O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат раҳбари Юлдаш Маткаримов. – Меҳнат гузарларининг ишга тушиши билан 60 нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланади.

Тадбирда ёшларни қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари  томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1253
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-29 20:49:42

Ёшлар меҳнат гузарларининг қурилиши, улар фаолияти ёшларимизнинг бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутиши баробарида, партиямиз ташаббуси билан бу масканларда бундай тадбирларнинг ташкил этилиши ёшлар дунёқараши, маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий билимларининг янада ошишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+