O‘zLiDeP фаоллари ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан қутлади

28.09.2018, 18:55

O‘zLiDeP фаоллари ўқитувчи ва мураббийларни  байрам билан қутлади

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Эҳтиром, эътибор, эътироф” мавзуида байрам тадбири ташкил этди. 

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия “Аёллар қаноти” вакиллари, умумтаълим мактаби, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари иштирок этди. 

– Устоз шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир, – дейди O‘zLiDeP Олмалиқ шаҳар Кенгаши фаоли Муҳаммаджон Ғуломов. – Биз барчамиз ёшимиз, касбу коримиздан қатъий назар, бу сўзларни эшитганимизда кўнглимиздан фақат илиқ фикрлар-у, ёрқин хотиралар ўтади. Шу боис, бизга ўқишни, ёзишни ўргатган меҳрибон ўқитувчи ва мураббийларни ҳар қанча эъзозласак, ардоқласак арзийди.

Тадбир cўнггида партия томонидан бир гуруҳ ўқитувчиларга O’zLiDePнинг эсдалик совғалари топширилди.  

А.ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-09-30 13:49:10

Устоз ва мураббийларга эътибор, мамлакат келажагига эътибордир.Чунки устозлар ўгити, таълим-тарбияси, мамлакат келажаги бўлган, буюк маънавиятли авлодни тарбиялашда асосий вазифани бажарувчи кучдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+