“Устозлар эъзозда!” (+ВИДЕО)

30.09.2018, 14:44

“Устозлар эъзозда!” (+ВИДЕО)

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни нафат ўқув юртларида балки маҳаллаларда, турли муассасаларда ҳам байрам қилиниши анъанага айланиб бормоқда. Шу кунларда мамлакатимизда кенг нишонланаётган ушбу байрам муносабати билан O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ва халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги партия гуруҳи вакиллари билан ҳамкорликда тумандаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги уруш ва меҳнат фаҳрийлари республика пансионатида “Узтозлар эъзозда!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирига узоқ йиллар таълим соҳасида фаолият юритган захматкаш ўқитувчилар, кўплаб шогирдларни етиштирган фахрий мураббийлар, олимлар ва маънавият тарғиботчилари таклиф этилди.

Шогирдлар ҳурмат-эҳтиромидан мамнун бўлган устозлар гўзал кунларга шукроналар келтириб, ёшлар камолоти ва баркамоллигини тилашди.

Кечада узтозлар учун байрам дастурхони ёзилиб, гўзал куй-қўшиқлар жўрлигида байрам тантаналари давом этди.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+