Олмазорда имконияти чекланган ўқувчилар учун мастер-класс ташкил этилди

01.10.2018, 11:55

Олмазорда имконияти чекланган  ўқувчилар учун мастер-класс ташкил этилди

O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ҳамда Халқ депутутлари Олмазор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аьзолари Ахмад Тошмуҳаммедов, Анвар Шермурадов ва Бахтиёр Сагатов тумандаги “Олимпия” МФЙда жойлашган 106 махсус мактабнинг 50 нафар битирувчи ўқувчиларига тадбиркорлик бўйича мастер-класс ташкил этди. Маҳорат дарсидан сўнг ўқувчилар “Олмазор” кичик саноат зонасига ташриф буюрдилар.

Ўқувчиларни кичик саноат зонасида жойлашган “Руббер пласт фарм”, “Йекан-ак”, “Визаж электрик” ва бошқа корхоналар иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.

– Эшитиш ва гапириш қобилятига эга бўлмаган ўқувчилар “Биз фақат этикдўз ёки тикувчи бўла оламиз”, деб фикирлашар экан, – дейди партия Олмазор туман Кенгаши раиси ўринбосари Жасур Кадиров. – Бугунги маҳорат дарсидан кейин уларнинг фикрлари ўзгарди. Дарс давомида ўқувчилар кичик саноат зонасида жойлашган корхоналардаги қўл меҳнати билан қилинадиган ишларни амалда бажаришди. Бир нечта корхона раҳбарлари  ўқувчиларнинг ишини кўриб, уларга иш таклиф этди.

Тадбдир сўнгида бу каби тадбирларни давом эттириш ҳамда шу мактабни битириб, ҳозирда ишсиз юрган ўқувчиларни “Олмазор” кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан хамкорликда иш билан таминлашга келишиб олинди.    

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'ral2018-10-04 12:42:29

O'zlidep partiyasiga ishga qabul qilishda uni qanaqa o'qishni tamomlagan degan nuqtai nazarni olib tashlash kerak. Ishlaydigan xalqni manfati u.n qayg'uradigan yoshlarni olish kerak. Aynan shu soxani olamiz diyesh umuman noto'g'ri


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+