O‘zLiDeP ёшларга тадбиркорлик сир-асрорларини ўргатди

01.10.2018, 12:04

O‘zLiDeP ёшларга тадбиркорлик  сир-асрорларини ўргатди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги фармоннинг жойлардаги ижроси, унда БПТларнинг ўрни ва ролига қаратилган очиқ мулоқот ўтказди.

Унда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, талаба-ёшлар, тадбиркор ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга бизнес-режа тузиш, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш, кредит ажратиш, солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар ҳақида кенгроқ тушунчалар берилди.

–Очиғи, илгари “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасдим, – дейди Диёра Мирзаева. – Шу боис, партия ва “Ёшлар келажагимиз жамғармаси” ходимлари томонидан ўзимни қизиқтирган барча саволларга жавоб олдик. Ишончим комилки, мутахассислар томонидан берилган маълумотлар ўз бизнесимизни бошлашимизда жуда ас қотади.    

Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган ёшлар партия сафига қабул қилинди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+