O‘zLiDeP 13 нафар аёлга бепул даволаниш учун вилоят Скрининг марказига йўлланма берди

01.10.2018, 12:08

O‘zLiDeP 13 нафар аёлга бепул даволаниш учун  вилоят Скрининг марказига йўлланма берди

O‘zLiDeP ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бўлажак оналар бепул тиббий кўрикдан ўтказиб келинмоқда.  

Ана шундай тадбирлардан бири Ғузор туман “Ярғунчи” маҳалласида жойлашган 45-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлиб ўтди. Кўрикда малакали шифокорлар 203 нафар бўлажак оналарни текширувдан ўтказди.  

– “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ўтказиб келинаётган тиббий кўриклар натижасида кўп сонли бўлажак оналар соғлом фарзандларни дунёга келтирмоқда, – дейди партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” мудираси Г.Тўраева. – Бугунги тиббий кўрик натижасида ҳам 13 нафар бўлажак оналар сурункали камқонлик касаллиги аниқланди. Шу боис уларга даволаниши учун вилоят Скрининг марказига йўлланма берилди. 5 нафар аёл туман тиббиёт бирлашмасига стационар даволаниш учун юбориладиган бўлди. 

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1880
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+