O'zLiDeP ёшлар учун маҳорат дарси ташкил этди

01.10.2018, 12:13

O'zLiDeP ёшлар учун маҳорат дарси  ташкил этди

O'zLiDeP Иштихон туман Кенгаши томонидан Иштихон иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида тадбиркорликка қизиққан ёшлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.

Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида тажрибали деҳқон ва фермер Мусо Абдуллаев  ёшларга маҳорат дарсларини ўтди.

М.Абдуллаев қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, қатор йиллар Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида дарс берган. Айни чоғда эса қарилик гаштини суриш ўрнига туманнинг дашт зонасида 6000 та товуқ боқмоқда. Унинг айтишича, ушбу товуқ фермаси ҳар куни эл дастурхонига 4500 дона тухум етказиб беряпти.

– Деҳқончилик, паррандачилик етти хазинанинг бири, – дейди М.Абдуллаев. – Буни ўзига касб қилиб олган киши кам бўлмайди. Шу боис, сиз ҳам ўз бизнесингизни бошлаб, юрт ривожи ва оилангиз даромадига хисса қўшинг.

Учрашувда шунингдек, ёш тадбиркор Шерзоджон Ҳайдаров ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

–Тадбиркор бўлиш учун аввало, кишининг ўзида хоҳиш бўлиш керак, – дейди Ш.Ҳайдаров. –Мен ҳам коллежда ўқиб юрган кезларим якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият бошлаганман. Ҳозир қўшимча равишда  хўжалик дўкони, иссиқхона ва новвойхона ташкил этганмиз.

Тадбирда шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    69
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-01 22:42:04

Ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, уларда бу борада амалий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш борасида қилинаётган бу каби ишлар, тадбирлар ёшларимизни доимий иш ўринларига эга бўлишида, бандлигини таъминланишида, ҳаётда ўз ўринларини топишида ўзининг ижобий самарасини беради, албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+