Ёшлар тадбиркорлиги – доимий эътиборда

01.10.2018, 12:15

Ёшлар тадбиркорлиги – доимий эътиборда

O‘zLiDeP Нарпай туман Кенгаши томонидан Нарпай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбир ана шундай номланди.

Тадбирда туманда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратган ҳолда бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

–Кейинги йилларда давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Қ.Юсупов. – Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила –тадбиркор” Давлат дастурлари бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирди.

Шунингдек тадбирда, “Абсалом Хушматов” фермер хўжалиги раиси З.Хушматов ўз тадбиркорлиги, эришган ютуқлари, тадбиркорлигининг дастлабки босқичлари тўғрисида йиғилганларга сўзлаб берди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1745
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-01 22:32:53

Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратган ҳолда бандлигини таъминлаш борасида партиямиз вакиллари томонидан олиб борилаётган бу каби ишлар таҳсинга сазовор, албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+