Қуйи бўғинда янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

02.10.2018, 18:07

Қуйи бўғинда янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши “Тараққиёт кўзгуси” бошланғич партия ташкилотида янги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Тадбирда БПТ аъзоларидан ташқари, “Нуроний” жамғармаси, туман ички ишлар бўлими, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Муҳокамада “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштироки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Мазкур қонуннинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўз юритилди. Тадбир иштирокчилари 5 боб 24 моддадан иборат янги қонун лойиҳаси аҳолининг фаол фуқаролик позицияни шакллантиришини эътироф этишди.

Тадбирда яна бир қатор қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилиниб, меъёрий ҳужжатларнинг ҳар бир моддаси бўйича аниқ таклиф-тавсиялар берилди.

М.Бекназарова,

O‘zLiDeP Амударё туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1103
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+