Жўқорғи Кенгесда O‘zLiDeP фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди

02.10.2018, 18:10

Жўқорғи Кенгесда O‘zLiDeP фракциясининг  йиғилиши бўлиб ўтди

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O‘zLiDeP фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, Қорақлпоғистон Республикаси Ишки ишлар, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари, Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ҳудудий бош бошқармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов олиб борди.

Йиғилишда фракциянинг йиллик иш-режасига мувофиқ, олиб борилган ишлар таҳлили, депутатлик гуруҳи ишларини янада жонлантириш, келаси 2019 йили бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, тегишли вазирлик ва идораларнинг 2018 йил давомида олиб борган ишлари бўйича мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш масалалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда давлатимиз томонидан тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қатор қарор ва фармонлар қабул қилиниб, бу борада давлат идораларига ҳам бир қанча вазифалар юкланди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раис ўринбосари Н.Қалжанов. – Бу борада қўмитамиз томонидан фойдаланилмай турган кўчмас мулк объектларини аниқлаш, уларни хусусийлаштириб тадбиркорларга бериш ва шу орқали товар ишлаб чиқариш кўламини янада кенгайтириш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини кўпайтиришда самарали ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида давлат мулки бўлган 47 та объекти 27,8 млрд сўмлик инвестиция киритиш ва 592 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан тадбиркорларга сотилди.   

Йиғилиш давомида муҳокама этилган масалалар бўйича депутатларнинг фикр-мулоҳозалари тингланди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-03 08:27:03

Маколада куриниб турганидек, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O‘zLiDeP фракциясининг йиғилишида долзарб масалалар кутарилган, келгуси 2019 йили бўлиб ўтадиган сайловларга хозирдан тайёргарлик кўриш барчамиз учун энг катта ахамиятли ва жавобгарчиликни талаб киладиган вазифа . Шу бойс туман Кенгашилари ишларини янада жонлантиришимиз зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+