O‘zLiDeP устоз-мураббийларни тақдирлади

02.10.2018, 18:15

O‘zLiDeP устоз-мураббийларни тақдирлади

O‘zLiDeP Наманган  вилоят Кенгаши “Baby Plaza” нодавлат таълим муассасасида “Байрамингиз муборак, азиз Устозлар!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда кўп йиллик тажрибага эга фахрий ўқитувчилар, нодавлат таълим муассасаси устоз ва мураббийлари, депутатлар ва тадбиркорлар иштирок этди. 

– Бу йил 80 нафар болажонларни бошланғич синфга қабул қилдик, – дейди “Baby Plaza” нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси Мадина Мўминова. – Таълим муассасамизда ўқувчиларимиз рус, инглиз, араб ва корейс тилларини мукаммал ўзлаштиришади. Мақсадимиз ватанимизга етук кадрларни тарбиялашдан иборат.

– Наманган шаҳрида 86 та мактаб ва 70 та болалар боғчаси мавжуд                               – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Иброҳим Саттаров. – Шу билан бирга 5 та хусусий мактаб ҳамда 21 та хусусий болалар боғчаси фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда тадбиркорларимиз томонидан яна 5 та хусусий мактабда қурилиш ишлари давом этмоқда.  

Тадбир cўнггида бир гуруҳ ўқитувчиларга O‘zLiDePнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1284
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+