Маърифат боғининг боғбони – устоз

02.10.2018, 18:20

Маърифат боғининг боғбони – устоз

Урганч шаҳридаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Маърифат боғининг боғбони – устоз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг Сиёсий таълим маркази раҳбари С.Очилов, партия Урганч шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Д.Жуманиязовлар шарафли касб эгалари бўлмиш устоз-мураббийларни 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан қутладилар.

- 33 йилдан бери шу мактабда ишлаб келмоқдаман, - дейди ўқитувчи Хадича Рахимова. – Партия билан ҳамкорликда тадбирлар, учрашувлар ва турли мавзулардаги очиқ мулоқотлар ўтказиб келамиз. O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходимлари томонидан биз, устозларга билдирилган эътибордан жуда хурсандман. Келгусида биз тарбиялаётган фарзандларимиз ҳам сиёсий жиҳатдан етук, билимли, доно, дунёқараши кенг бўлишига ишонаман.

Тадбирда партиямиз фаоллари бўлган устоз-мураббийларнинг бир гуруҳига O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.  

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-10-03 15:00:04

Устозларни табриклаш, уларга ҳар доим миннаддорчилигимизни билдириб борсак бу уларга ёш авлодга билим ва тарбия беришда янада куч ва қувват бағишлайди , уларни руҳлантиради. Устозларни олдида ҳаммамизнинг қарзимиз ниҳоятда кўп. Шунинг учун уларга доимо таъзимдамиз.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-03 08:32:10

Байрам мунасабати билан биз хам Хоразмлик устозларимизни табриклаймиз. Фарзандларни тарбиялашда, илм ва билим сирларини ургатишда чарчаманг! Сизларга соглик саломатлик тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+