O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” булоқбошилик ёшлар учун бизнес экскурсия уюштирди

02.10.2018, 18:23

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” булоқбошилик ёшлар учун бизнес экскурсия уюштирди

Булоқбоши туманидаги “Даврон Агросаноат” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги икки гектар ер майдонидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор, бодринг, булғор қалампири, лимон ва резаворлар айни вақтда ички ва хориж бозорларида харидоргир. Бу ерда тўрт фаслда ҳам иш қизғин.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” партия Булоқбоши туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Ёшлар тадбиркор нигоҳида” мавзусидаги бизнес экскурсия ана шу корхона фаолияти билан танишишдан бошланди. Булоқбоши агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, тумандаги тадбиркорлик ва фермерликка қизиқувчи йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбирнинг амалий қисми иссиқхоналар фаолиятини ўрганишга бағишланди.

– Бугунги тадбир мен каби ишбилармонликка қизиқувчи ёшларга катта имконият яратди, – дейди Ҳайдарали Қўчқаров. – Бундай тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фермерларнинг эришаётган ютуқлари, тажрибаларини ўрганиш орқали ўз иштиёқларимизни, имкониятларимизни юзага чиқара оламиз.

Семинар давомида булоқбошилик ёшлар тумандаги илғор фермер хўжаликларида бўлишиб, қизғин меҳнат жараёнига гувоҳ бўлишди. “Ёшлар қаноти” томонидан пахта мавсумида фаол иштирок этаётган илғор теримчи ёшлар партиянинг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

 Элёрбек Авулов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

“Ёшлар қаноти” ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, учқудуқ туман ижрочи котиб2018-10-03 14:56:12

Партиямиз ёшлар қанотининг бу каби ташаббуслари ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига оид фойдали маслаҳатлар олишига ёрдам беради. Ёшлар тажрибали тадбиркорлардан олган билимларини ўз тадбиркорлик фаолиятида қўллайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+