“Аёллар қаноти” Андижонда олима аёлларга семинар ташкил этди

02.10.2018, 18:26

“Аёллар қаноти” Андижонда олима аёлларга семинар ташкил этди

Маҳфуза Юсупова Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали профессори, “Ихтирочи аёллар” уюшмаси раиси. Унинг “Қишлоқ хўжалик экинлари зарарли организмларига янги инновацион усуллар” мавзусидаги илмий иши бугун нафақат вилоятда, балки бутун республикада ер эгалари, фермерлар учун ер билан тиллашишда, самарали ҳосил етиштиришда аниқ қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда. Айнан мана шундай тажрибаларни оммалаштириш, барча соҳаларга инновацияларни татбиқ қилиш, янги технологик усулларга илмий ва амалий ёндашиш, олима аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида “Инновацион технологияларни ривожлантиришда таълим, фан ва бизнес тизимлари ўзаро алоқаларига оид долзарб масалалар” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

O‘zLiDeP  Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан вилоят “Ихтирочи аёллар” ва “Тадбиркор аёл” уюшмаси вакиллари иштирокида ташкил этилган тадбирда Маҳфуза Юсупова каби олималари, ихтирочи, рационализатор, инженер, конструктор, тадбиркор, ишбилармон, фермер хотин-қизлар, маҳаллий Кенгашларга сайланган депутат аёллар иштирок этди.

– Бугунги семинарда “Зайтун навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда кўпайтириш усулларини ишлаб чиқишни Фарғона водийси шароитида илмий асослаш” мавзусидаги илмий ишимни тақдим этдим, – дейди тадқиқотчи Хавасхон Юлдашева. – Мазкур лойиҳам фан ва технологиялар ривожланишининг қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича устувор йўналишлар доирасида амалга оширилган. Айни пайтда Туркия ва Италиядан келтирилган зайтун нави намуналари адаптацияси бўйича иш олиб боряпман.

Хуршидахон Халилова,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши раисининг

аёллар масалалари

бўйича ўринбосари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1746
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.ЭшқораеваНавоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-10-03 14:48:03

Аёлларни бугун соҳа билимдони сифатида намаён бўлиши ҳаммамизни қувонтирадиган ҳолат албатта. Аёлларнинг борган сари жамиятдаги ўрни ва мавқеи тоборо мустаҳкамланиб бормоқда.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-03 08:16:57

Маҳфуза Юсупова опамиздек профессор аел кизларимиз билан албатта мактанса арзйиди. У узи гина билиб куймасдан бор билим ва тажрибаларидан тадбиркорлик билан шугулланаетган аел кизларга тугри маслахатлар бериб тадбиркорлик сирларини ургатиб келмокда. Опамизга хормасин айтиб келгуси ишларида омад тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+