Қашқадарёлик маслакдошларимиз сони 390 нафарга кўпайди

03.10.2018, 16:32

Қашқадарёлик маслакдошларимиз сони  390 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Қашқадарё вилоят Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ шу йилнинг 16-18 август ҳамда 7-9 сентябрь кунлари аҳоли билан мулоқот қилган эди.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида аҳоли томонидан ишсизлик, коммунал, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа масалаларга оид қатор муаммолар кўтарилган эди.

–Очиғи, ўрганишлар давомида ҳар бир фуқаронинг мурожаатини атрофлича ўрганган ҳолда, уларга ижобий ечим топишга ҳаракат қилдик, – дейди O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат-раҳбари О.Шеров. –Масалан, 289 нафар меҳнатга лаёқатли фуқаролардан 96 нафарини доимий иш билан таъминладик, 87 нафар фуқарога имтиёзли кредит олишда кўмаклашдик. Шунингдек, коммунал соҳага оид 339, ҳуқуқий соҳага оид 6, ижтимоий соҳага оид 365 та муаммоларга ечим топдик.   

Таъкидлаш керак, мазкур мулоқотлар давомида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 390 нафар фуқаро O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    258
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-03 16:55:31

Партиямиз фаолларидан иборат ишчи гуруҳларнинг самарали фаолиятига гувоҳ бўлмоқдамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+