O‘zLiDeP “Khantex Group” МЧЖда БПТ тузди

03.10.2018, 16:36

O‘zLiDeP “Khantex Group” МЧЖда БПТ тузди

Қўрғонтепа туманидаги “Khantex Group” МЧЖ кластер усулида пахта ҳосили етиштириб, дунё андозалари даражасида маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Жорий йилнинг октябрь ойидан йигирув фабрикаси ишга тушган бўлса, йил охирида тўқув, 2019 йилнинг биринчи чорагида бўёқ, иккинчи чорагида эса тикув фабрикалари ишга тушади. Натижада кунига 30 тонна пахта толаси қайта ишланиб, шу куннинг ўзида тайёр маҳсулотларга айлантирилади.  

Айтиш жоиз, ҳозирда ушбу мажмуа билан ёнма-ён янги технологиялар асосида пахта заводи ҳам қуриляпти. Қолаверса, 5 та пахта қабул қилиш пункти юқори талаб даражасида таъмирланиб, жиҳозланмоқда.

Дарвоқе, мазкур корхона O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши билан доимий ҳамкорлардан. Янгиликка, инновацияга иштиёқманд ёшлар, партия фаоллари иштирокидаги тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши бу ерда БПТ тузиш учун етарли туртки бўлди.

–“Khantex Group” қошида партиянинг қуйи бўғини ташкил этилиши амалиётга татбиқ қилинаётган кластер усулини айнан мана шу тузилма аъзолари орқали бошқа тадбиркорлик субъектларида оммалаштириш имконини беради, – дейди партия Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири Одинахон Турғунова. – Шу боис, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда махсус режа ишлаб чиқиб, шу асосда кластер усулини кенг ёйишни режалаштирганмиз.

Шуҳратбек БОЗОРОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ҳузуридаги

Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ СТМ
  • Кўрилди
    1638
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

КАДИРЖАН КАЮМОВ 2019-06-20 17:28:16

Қўрғонтепа туманидаги “Khantex Group” МЧЖ кластер усулида пахта ҳосили етиштириб, дунё андозалари даражасида маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. УШБУ КЛАСТЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ПРЕЗИДЕНТИМНИНГ ТАЛАБИГА ЛАББАЙ ДЕБ СИДКИДИЛДАН ЖАВОБ БЕРИШ ДЕБ ХИСОБЛАЙМАН. ХАР БИР КЕКСА ОЛИМЛАР УШБУ КЛАСТЕРНИ РИВОЖЛАНИШИДА УЗ ХИССАСИНИ КУШСА ЯХШИ БУЛАР ЭДИ. УШБУ КЛАСТЕРНИ РИВОЖЛАНИШИДА УЗ ХИССАМИЗНИ КУШИШ МАКСАДИДА, Тошкент Давлат Аграр Университети АНДИЖОН ФИЛИАЛИ ОЛИМЛАРИ БИЛАН ХАМКОРЛИКДА “Khantex Group” МЧЖ кластерИГА САМАРАДОР ВА ХАВФСИЗ ФАОЛИЯТ СТРАТЕГИЯСИНИНГ ЙУЛ ХАРИТАСИНИ ТУЗИБ БЕРАМИЗ. ТУЗУВЧИ ТЕХНИКА ФАНЛАРИ НОМЗОДИ, ОЛИМ-ЭКСПЕРТ К КАЮМОВ ТЕЛ 99.9956371. ЭЛ ПОЧТА kayumov2019@umail.uz


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-04 08:23:48

Партиямизнинг куйи бугини яъни, жойлардаги янгидан тузилиб иш бошлаетган бошлангич партия ташкилотлари партиямизнинг максад ва вазифаларини янада таргиб килишда, тадбиркорлик сохасини амлйи куллаб кувватлашда ва шу соха буйича электоратимизнинг хукукий ва сиёсий билим даражасини оширишда катта куч саналади.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-03 16:59:11

“Khantex Group” да БПТ тузилганлиги партиямизга аҳолининг эътибори тоборо ортаётганлигидан далолат беради. Қўрғонтепа туманида партия аъзолари сафи янада кўпайишига тилакдошман. Чарчаманг.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+