Бектемирликларнинг коммунал хизматига мурожаати: Олдин тартибга келтирсин, кейин пул “талаб” қилсин (+ВИДЕО)

03.10.2018, 16:50

Бектемирликларнинг коммунал хизматига мурожаати: Олдин тартибга келтирсин, кейин пул “талаб” қилсин (+ВИДЕО)

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантириб келаётган  муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партия Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари, бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Дастлаб партия депутатлари туманда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила ­­­- тадбиркор” ва “Yoshlar - kelajagimiz” дастурлари доирасида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот беришди.

Мулоқотда ўз ечимини кутаётган муаммолар кўтарилар экан, мутасаддилар масъулиятни ҳис этган ҳолда бу масалаларга жиддий ёндошишлари ва уларни ҳал этишда партия депутатлик гуруҳи ҳамкорликда ишлашга доимо тайёр эканлиги таъкидланди.

Йиғилишда маҳалла фаоллари томонидан кўтарилган 2 та, тадбиркорлар томонидан кўтарилган 3 та масалала тегишли ташкилотларга йўналтирилди ва уларни ҳал этилиши бўйича депутатлар ўз назоратига олишди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2100
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-04 08:18:27

Партиямиз депутатларининг назорати бу купчилик муоммаларни олдини олишда ахамиятли урин тутади. Биз уйлаймиз юкоридаги маколадаги муоммалар (Бу каби муоммалар бошкада жойларда учрашади) тез кунда депутатларимиз тамонидан урганилиб ечимини топади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+