O‘zLiDeP аъзоси “АНОР - 2018” кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлди

04.10.2018, 18:03

O‘zLiDeP аъзоси “АНОР - 2018” кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлди

Мамлакатимизда тадбиркор аёллар  ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бизнес ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантириш мақсадида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” билан ҳамкорликда  “АНОР – 2018” кўрик- танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов ишлаб чиқариш, фермерлик ва аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишлари асосида ўтказилиб, унда 22 нафар тадбиркор, фермер  аёллар иштирок этди.

Кўрик-танловнинг “Саноат соҳасида энг яхши лойиҳа” йўналишида Урганч шаҳридаги “Азизбек-Отабой” корхонаси раҳбари Гулнора Аллаярова, “Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши лойиҳа” йўналишида O‘zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари, “Мираваз Охун” фермер хўжалиги раҳбари Сайёра Машарипова, “Сервис соҳасида энг яхши лойиҳа” йўналишида Хонқа туманидаги “Лобар” аёллар гўзаллик салони раҳбари Лобар Эшчанова ғолиб бўлди. 

- Изланишларим биринчи ўринга муносиб кўрилганидан беҳад хурсандман, – дейди С.Машарипова. – Бу эътибор ва эътироф, биз – фермерларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар мени янада кўпроқ меҳнат қилиш, изланиш ва янгилик яратишга ундайди. Ҳозирда фермерлик билан бир қаторда тадбиркорликни ҳам йўлга қўйиб олдим. Бундан ташқари, чарм-пайабзал фабрикасини ташкил этишни режалаштирганмиз. Мазкур фабрикада 50 турдан ортиқ эркаклар ва болалар оёқ кийимини ишлаб чиқариб, маҳсулотларимизни нафақат маҳаллий бозорда, балки Қозоғистон, Россия сингари мамлакатларда ҳам экспорт қилиш ниятидамиз. 

Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши аёллар билан

ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    309
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгшаи ижрочи котиб 2018-10-10 16:11:27

Охо зор танловнинг номи хам чиройли катнашчилари хам. Софдошимизнинг ютуклари муборак булсин. Бу каби курик танловлар тадбикорликка мойиллиги бор аел кизларни янада кизиктиради. Тажриба олмашади, купрок изланади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+