“Hamkor pro export”да янги БПТ тузилди

04.10.2018, 18:10

“Hamkor pro export”да янги БПТ тузилди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партиянинг асосий бўғини бўлган бошланғич партия ташкилоти ишларини янада жонлантириш, электоратимиз сафларини янада кенгайтириш, партиянинг ғоявий мақсад ва дастурларини тарғиб этиш мақсадида яқиндагина ўз фаолиятини бошлаган “Hamkor pro export” корхонасига саёҳат ташкил этди.

Таъкидлаш керак, мазкур корхона Европа стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи “Imzo” компаниясининг  Қорақалпоғистондаги  илк расмий диллери  ҳисобланади. Корхонада уй  ва  офислар  учун алюмин, пластик дераза ва эшиклар, ташқи девор учун махсус деразалар, МДФ эшикларини ишлаб чиқарилади. 

Партия ходимлари корхонанинг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳамиятини тушунтиришди.

Тадбир сўнггида “Hamkor pro export”  масъулияти  чекланган  жамияти қошида янги БПТ ташкил этилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    164
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-08 09:55:11

Партиямиз сафи маколада курсатилган йирик тадбиркорлар билан кенйгаиб бораетгани кувонарли жой. Янгидан иш бошлаган бошлангия партия ташкилоти келгуси ишларига ривож тилаймиз. Хар бир партиямиз фаоли тамонидан кулга киритилган ютуклар бу бизнинг хам ютугимиз. Биргаликда биз кучмиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+