Асакадаги “Умид” хусусий корхонасининг 20 нафар ишчи-ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

04.10.2018, 18:12

Асакадаги “Умид” хусусий корхонасининг 20 нафар ишчи-ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

“Умид” хусусий корхонаси Асака туманидаги инкубатория комплекслари орасида алоҳида нуфузга эга. Инкубаторияда 13 000 тадан зиёд парранда парвариши йўлга қўйилган. Бир йилда 10 миллионта жўжа етиштириб чиқарилади. Парранда ва тухум маҳсулотлари ички бозорда ўз харидорларига эга. O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан айни корхонада ташкил этилган амалий семинарда юқоридаги фаолият билан яқиндан танишилди.

“Томорқачи – фаровон оила бунёдкори” мавзусидаги мазкур семинарда партиянинг туман, шаҳарларидаги фаоллари, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар тажрибали фермер ва тадбиркорлардан ишбилармонлик муҳитини яратиш йўл-йўриқлари, тадбиркорликни бошлаш бўйича маслаҳат ва тавсияларни олдилар. Тадбир давомида корхона қошида бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, ишчи-хизматчиларнинг 20 нафари партия сафдошларига айланди.

-Корхонамиз ташкил қилинганидан буён партиянинг қуйи бўғинини тузиш ниятида эдик, - дейди корхона раҳбари Абдурашид Раҳимов. – Бугунги тадбир баҳона мана шу эзга мақсадимиз амалга ошди. Бундан кейин ҳам ҳамкорликдаги ишларимиз кўламини кенгайтириб, партия нуфузини оширишда беминнат кўмакчига айланамиз.

Шунингдек, иштирокчилар тумандаги “Аҳмадхон кумуш узумлари” кўп тармоқли фермер хўжалигида ҳам бўлишиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан танишдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Муяссархон Умурзақова,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши Мафкуравий ташвиқот-тарғибот

ишлари бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1153
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+