Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш устувор вазифамиз

04.10.2018, 18:26

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш устувор вазифамиз

O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан тумандаги 13-умумтаълим мактабида партия дастурий мақсад ва вазифаларининг тарғиботи ҳамда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга оид қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг устувор йўналишлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарда туман Кенгаши маъсуллари, туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фаолларидан иборат жами 51 киши иштирок этишди.

Тадбирда республикамизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифалари, уларнинг партиявий ғояларидаги фарқлари, партиянинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий, гуманитар, маънавий соҳаларидаги, жамиятни интеллектуал ривожлантириш борасидаги устувор вазифалари, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти ҳамда “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” каби Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти тўғрисидаги маърузалар тингланди.

- Бугун ўзбек аёли рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга, амалга оширилаётган ислоҳотларга, Ватан ва миллат тақдирига, жамият муаммоларига нисбатан асло бефарқ муносабатда эмас. Бу эса биз эришган ютуқларимизнинг энг муҳимидир, - дейди Каттақўрғон туман Кенгаши депутати, “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари А.Юнусова. - Асосий мақсадимиз ҳам келгусида хотин-қизларнинг жамиятда тутган мавқеини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг сиёсат, иқтисод ва ижтимоий фикр доирасида тутган ўрнини кучайтириш ва янада юксалтириш учун қатъият билан ҳаракат қилишдан иборат.

  • Кўрилди
    1186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+