O‘zLiDeP депутати сўрови ерда қолмади

05.10.2018, 14:33

O‘zLiDeP депутати сўрови ерда қолмади

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ҳамда партиянинг барча ҳудудий кенгашлари ва депутатлик корпуси вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар жойларда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, турли масалаларда қатор муаммолар аниқланган эди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда, учрашувларда аниқланган муаммолар партия депутатлик корпуси орқали босқичма-босқич ижобий ечимини топмоқда.

Жиззах вилоятида ҳам кўтарилган масалаларни тизимли ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, шу асосда иш олиб бориляпти.

Сўз исботи билан: Янгиобод туманининг Совот ва Ҳовотоғ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит олиш мақсадида 10 нафар, томорқа учун кредит олиш мақсадида 7 нафар ва бошқа турдаги  кредитлар бўйича 23 нафар фуқародан мурожаат келиб тушган эди. Ушбу масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Ш. Раҳимов фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда “Қишлоққурилишбанк” туман филиали раҳбарларига депутатлик сўрови юборган эди. Мана, ҳозиргача уларнинг деярли тенг ярмининг талаби қондирилди. Қолганларининг зарур ҳужжатларини йиғиш, бизнес режа тузиш каби ишларига кўмаклашилмоқда.

Фориш туманининг Хонбанди ва Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳудудларда сув тармоғини тортиш давлат дастурига киритилган ва бу борада ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозиргача ер кавланиб, полиэтилен трубалар монтаж қилинди. Ишнинг давомини доимий назорат қилиш  туман ва вилоят кенгашлари депутатлари Бозоргул Тўраева, Адиба Жабборова, Олимжон Эргашев, Мирзоҳид Аралов, Фарҳод Ўришевлар  зиммасига юклатилди.

Мирзачўл туманининг Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини Зулфия кўчасида яшовчи Азиза Абдуалимованинг тикув машинаси олиш учун кредит зарурлиги юзасидан мурожаати ўрганилди.  Партия туман Кенгаши депутати С. Азимова тижорат банкларига депутатлик сўрови юборган эди, иш осон ҳал бўлди. Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шерзод Жабборовга эса қандолатчилик цехи очиш учун 27 миллион сўм имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди. Зоминлик Анвар Ибодуллаев уй-жойини кадастрдан ўтказиш учун  маблағ тополмай қийналаётган экан, маҳалладаги тадбиркорлар уни қўллаб-қувватлашди...

  • Кўрилди
    1304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shoxrux2018-10-07 21:37:07

Яхши иш бўлибди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+