O‘zLiDeP Асакада ташкил этган китоб ярмаркасида 3500 нусхадан ортиқ китоблар арзон нархларда сотилди

07.10.2018, 18:22

O‘zLiDeP Асакада ташкил этган китоб ярмаркасида 3500 нусхадан ортиқ китоблар арзон нархларда сотилди

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида O‘zLiDePнинг “Дурдона” лойиҳасига мувофиқ, Асака туманида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

– Жаҳон адабиётига жуда қизиқаман, – дейди Асака академик лицейи битирувчиси Мадина Бадалова. – Айниқса, Жек Лондоннинг асарларини севиб мутолаа қиламан. Кейинги вақтларда факат интернет кутубхонасидан ўқиётгандим. Бугунги ярмаркада адибнинг учта асарини арзон нархда сотиб олдим. Китоб жавоним 3 та сара адабиётга бойиганидан хурсандман.

Ярмаркада илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 3500 нусхадан зиёд китоблар арзон нархларда сотилди.

Элёрбек Авулов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    164
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+