O‘zLiDeP асакалик ёш тадбиркорларга маҳорат дарси ташкил этди
07.10.2018, 18:27

Тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун маҳорат дарслари жуда зарур. Чунки уларнинг қизиқишлари ана шундай машғулотларда тобланади, чархланади.
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда партия Асака туман Кенгаши билан ҳамкорликда Асака туманидаги “Обод турмуш орзуси” кўп тармоқли фермер хўжалиги ва “Сабо ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятларида ташкил этилган маҳорат дарсларида 20 нафарга яқин ёш фермер ва тадбиркорлар, 10 нафардан зиёд соҳага қизиқувчи йигит-қизлар иштирок этди.
– Бундай тадбирлар биз, ёшларни мақсад сари қатъий интилишга ўргатади, – дейди ёш фермер Омадилло Ортиқхўжаев. – Бундан ташқари, бундай тадбирлар ўзаро тажриба алмашиш ва янги ғоялар олиш учун ўзига хос майдон ҳам яратади. Тадбир доирасидаги бизнес экскурсия орқали фаолиятимизга илғор технология ва инновацияларни жорий этишга доир кўплаб маълумотларга эга бўлдик.
Машғулотлар давомида ёшлар томорқадан унумли фойдаланиш, фермер хўжалиги ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятини кенгайтириш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Бобурмирзо Хожиакбаров,
O‘zLiDeP Асака туман
Кенгаши аппарат раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади
13.01.2021, 17:07
-
O’zLiDeP қашқадарёлик ёшлар ўртасида математика фанидан “Лицей кубоги” мусобақасини ташкил этди
12.01.2021, 15:32
-
O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” Мурожаатномада белгиланган вазифалар асосида комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди
08.01.2021, 18:56
-
Ёшларнинг ишбилармонлик муҳитида муносиб ўрин эгаллашлари учун ҳаракат қиламиз
05.01.2021, 11:05
-
Руҳи баланд ёшлармиз
28.12.2020, 18:11
Фикрингизни қолдиринг