OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Тиббиёт ходимларидан устозларга туҳфа” номли акция ўтказяпти

07.10.2018, 18:48

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Тиббиёт ходимларидан устозларга туҳфа” номли акция ўтказяпти

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда партия Олмазор тумани ва Ёшлик талабалар шаҳарчаси Кенгашлари ҳамкорликда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Тиббиёт ходимларидан устозларга туҳфа” номли акция давом этмоқда.

– Хабарингиз бор, 17 сентябрдан 27 октябргача “Аёллар кўриги ойлиги” деб расман эьлон қилинди, – дейди  Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Анвар Шермуродов.  – Аёллар соғлигини асрашда олиб бораётган эзгу ишларга ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида партия томонидан 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан тумандаги  35 та умумтаълим мактабида фаолият юритаётган 2363 та ўқитувчи педагогларга 10 кунлик бепул тиббий кўрик ташкил қилинади. Бугунги тадбирда Олмазор туманининг 243-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиларига малакали шифокорлар (терапевт, невропатолог, офтальмолог, кардиолог, гинеколог, лаборатория текширувлари) хизмат кўрсатди.

– Кўп ҳолларда ўз соғлиғимизга вақт ажрата олмас эдик, – дейди 243-мактаб ўқитувчиси Жамила Ғаниева. – Биз ўқитувчилар меҳнати қадрланиб Президентимиз томонидан кўпгина имкониятлар яратиб берилди. Партия хизматимизни эзозлаб, соғлиғимиз ҳақида қайғуриб, бепул тиббий кўрик ўтказаётгани бизни хурсанд қилди.

Таъкидлаш керак, акция доирасидаги навбатдаги тиббий кўрик 242 сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтади.                                                                                                     

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2085
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-08 09:50:02

Партиямиз ташаббуси билан барча сохалардаги аел кизларимизнинг соглигига эътибор каратиши ва куллаб кувватлаб амалий ердамлар ташкиллаштириши уларга деган хурмат саналади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+