Кегейлида O‘zLiDeP депутати ёшлар билан учрашди
08.10.2018, 18:25

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Депутатликка қадар йўл” мавзусида Кегейли маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тегишли соҳа вакиллари ва коллеж ёшлари иштирок этди.
Тадбирда асосан ёшларнинг маънавий ва мафкуравий онгни шакллантириш, китобхонлик маданиятни шакллантириш, келажакда депутат бўлишнинг тартиб таомиллари ва унинг масъулияти ҳақида фикр-мулоҳозалар билдирилди.
Тадбирда иштирок этган Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Искендеров ёшларга депутат сифатида бугунги кундаги фаолияти, депутатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатлари, халқнинг ишончли вакили сифатида ўзи сайланган ҳудуддаги сайловчилари билан учрашувлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Коллеж ёшлари билан суҳбат жараёнида ёшлар ўзини қизиқтирган саволларга тегишли соҳа вакилларидан атрофлича жавоб олишди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP “Соғлом ҳаётга қадам ташла!” шиори остида акция ташкил этди
18.02.2019, 22:20
-
O’zLiDeP фаоллари “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига аниқ таклифлар берди
18.02.2019, 22:18
-
Банк ва молия тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб масалалари муҳокама этилди
18.02.2019, 22:16
-
Ҳоким ўринбосари тадбиркорлар мурожаатини жойида ҳал этди
18.02.2019, 22:14
-
Сирдарёлик тадбиркорнинг дардини ким эшитади?
17.02.2019, 08:48
Фикрингизни қолдиринг