Жанубий кон бошқармасига қарашли 4-гидрометаллургия заводининг 10 нафарга яқин ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

08.10.2018, 18:39

Жанубий кон бошқармасига қарашли 4-гидрометаллургия заводининг 10 нафарга яқин ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

Қўшработ туманидаги Жанубий кон бошқармасига қарашли 4-гидрометаллургия заводи маданият саройида O‘zLiDeP Самарқанд вилояти ҳамда Қўшработ туман Кенгашлари томонидан партия дастурий мақсад ва вазифаларининг тарғиботи ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарор ва Фармонларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган учрашув ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Илҳом Ботиров мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб, “Ҳар бир оила –  тадбиркор”, “Yoshlar – kelejagimiz” Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти хусусида ҳам  йиғилганларга тушунча берди.

– “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Yoshlar – kelejagimiz” Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти бағишланган тарғибот ташвиқот учрашувларини ўтказишга катта эътибор қаратяпмиз, – дейди “Yoshlar – kelejagimiz” жамғармаси Қўшработ туман бўлими раҳбари Хуршид Эшқобилов. – Ўтказилаётган тадбирлар натижасида тадбиркорликка иштиёқманд юртдошларимиз сафи кенгайиб бораётир.

Тадбирда 20 ортиқ корхонанинг ишчи-ходимлар сиёсий ташкилот сафига кириш истагини билдиришди. Заводнинг 10га яқин ходимлари партия сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    210
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-09 16:41:15

Қўшработ туманида партиямиз сафининг янада кўпайиши бу ҳаммамизнинг ютуғумиз ҳисобланади. Биз ҳаммамиз биргаликда кучмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+