Поплик тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар “Файз” МЧЖ фаолияти билан танишди

08.10.2018, 18:42

Поплик тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар “Файз” МЧЖ фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Поп туман Кенгаши ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши хамкорлигида “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш - жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.   

Тадбир иштирокчилари партия томонидан ёшларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш  мақсадида “Ёш инновациячи”, “Келажак депутатлари”, “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан” каби қатор лойиҳалар ҳақида ҳамда янги иш ўринларини, авваламбор, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, шахсий ташаббусларни амалга ошириш  учун қулай бизнес муҳитни шакллантиришга оид маълумотларга  эга бўлишди.

- Бугунги ёшлар илмга чанқоқ, -  дейди O‘zLiDeP Поп туман Кенгаши аппарат раҳбари Фарруҳ Ботиров. - Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий билимлар етарли эмас. Улар ўз кўзлари билан амалий тажрибаларни  кўришлари лозим.

Тадбир якунида иштирокчилар тумандаги “Файз” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди. Мазкур корхонанинг 3 нафар ишчи-ходими партия аъзолигига қабул қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1015
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-10-09 15:16:47

Бугунги кун ёшларининг билим ва салоҳияти мамлакат тақдирини белгилайдиган муҳим омиллардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ёшлар қаноти томонидан амалга оширилаётган қатор лойиҳалар партиямиз сафида ёшларнинг ўрни нечоғлик муҳим эканлигини англатади назаримда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+