O‘zLiDeP фаоллари камқон аёлларга бепул дори-дармонлар тарқатди

09.10.2018, 16:49

O‘zLiDeP фаоллари камқон аёлларга  бепул дори-дармонлар тарқатди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Кегейли туманидаги кўп тармоқли поликлиникасида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, туман тиббиёт соҳаси ходимлари билан ҳамкорликда кам қонлик касаллигига чалинган аёллар ва кам таъминланган оилаларга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб берилган тақсимот асосида бепул дори-дармонлар тарқатилди.

– Айни пайтда туман аҳолисининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса аёлларимиз ўртасида кўпроқ учрайдиган кам қонлик касаллигининг олдини олишдан иборат, – дейди Кегейли туман кўп тармоқли поликлиника бош фельдшери Ў.Абдисаттаров. – Бундан ташқари, тадбир давомида O‘zLiDePнинг аёллар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳалари ҳақида ҳам кенг маълумот берилди.

Тадбирда бепул тарқатилган дори воситаларининг фойдали ва ножуя таъсири, фойдаланиш тартиби ва муддатлари бўйича ҳам батрафсил тушунчалар берилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    210
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-10 17:14:03

Аёлини қадрлаган юрт ҳеч қачон кам бўлмайди. Аёллар соғлиги келажак билан боғлиқ экан уларга доимо эътиборда бўлайлик.


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-10-10 08:31:21

Аёлларда ва болаларда учрайдиган кам қонликни бартраф этишда оз бўлсада хисса қўшилса бу бизни олдимизга қўйган мақсадалримиздан биридир. Аёллар қаноти бўлими ишларига омад.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+